Эртанги кун жуда қизиқарли ва воқеаларга бой бўлади, уни оддий деб атаб бўлмайди. Соддалигингиз панд бериб қолиши мумкин; шубҳали танишувлардан қочинг, енгилтак инсонлардан узоқроқ юринг. Сиз негадир эртага севган инсонингиз ҳаракатларини бошқаришни истаб қоласиз, бировнинг эркинлигини чегаралашга ҳаракат қилманг; ўз вақтида тўхтамасангиз, бу катта жанжал билан якунланиши мумкин.
Қариндошлар, оила аъзоларингиз билан юзага келадиган тортишувларни ҳал этишга жиддий киришиб ётманг, кўпчилик оилавий жанжаллар ўз-ўзидан ҳал бўлади. Узоқ сафарлар ҳамда турли маданий тадбирларга боришни рад этишингиз лозим – юлдузлар паризодларга оила даврасида мазза қилиб ҳордиқ чиқаришни маслаҳт беришмоқда.