Бугун 3 сентябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

15 октябрдан 30 ноябргача бизнесни рўйхатга олиш тадбири бўлиб ўтади

15 октябрдан 30 ноябргача бизнесни рўйхатга олиш тадбири бўлиб ўтади


Бу ҳақида Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтган тақдимотда маълум бўлди.

“Тадбир доирасида фаолият юритаётган барча иқтисодий бирликлар хатловдан ўтказилиб, субъектларнинг ҳолати, таркиби ва иқтисодиёт тармоқлари бўйича тақсимотига аниқлик киритилади”, - дейилади мажлис баёнотида.



Қайд этилишига кўра, Республикада меҳнат билан банд бўлган 15,2 млн аҳолининг 6,5 млни (42%) даромадлари расмий ҳисобда тўлиқ акс этмаяпти. Рўйхатдан ўтган кўплаб кичик ва ўрта бизнес субъектлари амалда ишламайди ёки фаолиятини тўхтатган.

Мазкур ҳолат ҳалол ишлаётган ва солиқ тўлаётган корхоналар учун носоғлом рақобат муҳитини юзага келтирмоқда.

Киритилди: 20:13 02.09.2026. Ўқилди: 544 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!