Бугун 13 март, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

15 минг доллар! Эверестга чиқиш нархи ошди

15 минг доллар! Эверестга чиқиш нархи ошди

Непал ҳукумати хорижликлар учун Эверест чўққисига чиқиш тўловларини оширди ва дунёдаги энг баланд тоғда чиқиндилар ва бахтсиз ҳодисаларга қарши курашга қаратилган бир қатор чора-тадбирларни жорий қилди. Бу ҳақда The Kathimandu Post мамлакат ҳукумати қарорига таяниб хабар берди.

Янги қоидаларга кўра, чет элликлар учун баҳор мавсумида (март-май) чўққига чиқиш учун тўлов 11 минг доллардан 15 минг долларга, куз мавсумида (сентябр-ноябр) 5,5 минг доллардан 7,5 минг долларга, қишда (декабр-феврал) ва ёмғирли мавсумда (июн-август) - 2,75 минг доллардан 3,75 минг долларгача кўтарилган.

Вазирлар Маҳкамаси, шунингдек, баландлиги 8000 метрдан ортиқ бўлган исталган тоғга, жумладан Эверестга (жанубий чўққи 8760 метр баландликда) чиқиш учун ҳар икки алпинист гид ёллаши керак деган қарорга келди.

Ҳужжатга кўра, баҳор фасли бошланиши билан алпинистлар чиқиндиларни утилизация қилиш учун тоғ этагидаги лагерга олиб тушиши, шунингдек, чиқиндиларни юқорироқ нуқталарда тўплаш учун биологик парчаланадиган қопларни олиб юриши ҳам талаб қилинади.

Непалда тоғ чўққиларига чиқиш пайтида алпинистлар билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар мунтазам равишда содир бўлади. 2023 йилда Эверестда 18 киши ҳалок бўлди, бу 70 йиллик рекорд кўрсаткич ҳисобланади. 2024 йилда Эверестда 8 киши ҳалок бўлди, улардан 3 нафари бедарак йўқолган деб тахмин қилинмоқда.

1920 йилларда Эверестга биринчи кўтарилиш бошланганидан бери 300 нафардан ортиқ одам ҳалок бўлган. Ўлимнинг асосий сабаблари - қор кўчкилари, қулашлар, музликларнинг қулаши, экстремал об-ҳаво шароитлари таъсири ва баландлик касаллиги.

Киритилди: 16:52 22.01.2025. Ўқилди: 1619 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!