Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

15 мартдан Тошкентдаги деҳқон бозорларида "Озиқ-овқат  ярмаркалари" бошланади

15 мартдан Тошкентдаги деҳқон бозорларида "Озиқ-овқат  ярмаркалари" бошланади

“Наврўз” умумхалқ байрами  муносабати  билан  юртимиз  деҳқон  бозорларида  озиқ-овқат маҳсулотлар нархининг барқарорлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 15-25 март кунлари  ярмаркалар ташкил  этилади.

Хусасан, Тошкент  шаҳридаги истеъмол  бозорларида “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси тизимидаги корхоналар  томонидан озиқ – овқат маҳсулотлари савдоси ташкил этилади.  

Қўйлиқ (Бектемир тумани), Сирғали (Сирғали тумани), Авиасозлар (Яшнобод тумани), Қора-Қамиш (Олмазор тумани), Наврўз (Мирзо Улуғбек тумани), Юнусобод (Юнусобод тумани), Бешёғоч бозори Қозработ филиали (Чилонзор тумани), Аския (Яккасарой тумани), Фарход (Учтепа тумани), Эски жўва (Шайхонтохур тумани), Миробод ( Миробод тумани), Олой  (Юнусобод тумани) бозорларидаги   ушбу ярмаркаларда   харидорларга  сифатли ва истеъмол учун хавфсиз бўлган гўшт, сут, қандолат маҳсулотлари, мева-сабзавот консервалари, салқин ичимликлар барқарор  нархда тақдим этилади.

 

Киритилди: 10:35 14.03.2020. Ўқилди: 2064 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!