Бу кун 1992-йилга тўғри келади, ўшанда Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган БМТ конференсиясида инсониятнинг барқарор ривожланиши стратегиясини амалга оширишда дунё мамлакатлари аҳолисининг экологик таълими катта аҳамиятга эга эканлиги таъкидланганди.
Дунёнинг кўплаб давлатлари қатори Ўзбекистонда ҳам экологик таълим устувор йўналишлардан бири сифатида белгиланган. Шу мақсадда мамлакатимизда Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (“Греен Университй”) ташкил этилиб, аҳоли, айниқса, ёш авлод ўртасида экологик маданиятни юксалтириш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, “Экологик билимлар куни” нафақат экологик таълим билан шуғулланувчилар, балки мамлакатимизнинг барча аҳолиси учун ҳам катта аҳамиятга эга. Экологик маданият шаклланиши келажак авлодлар саломатлигини асраш гаровидир!