Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

13 ёшли бола ўлдирилди. Уни 17 яшар йигит пичоқлаган

13 ёшли бола ўлдирилди. Уни 17 яшар йигит пичоқлаган

Перм шаҳрида фожиа юз берди - 13 ёшли бола вафот этди. Россия Тергов қўмитасининг минтақадаги тергов органлари маълумотларига кўра, у 17 ёшли ўспирин томонидан пичоқлаб ўлдирилган.

Терговчилар гумонланувчи пичоқ билан қуролланиб, кўчада 13 ёшли танишини пичоқлаганини аниқладилар. Яраланган болани кўчадан ўтаётганлар топиб олишди, улар полиция ва тез ёрдам чақиришди. Мактаб ўқувчиси касалхонага етказилган, аммо уни қутқара олишмаган.

Ҳужумдан бир неча соат ўтгач полиция гумонланувчини ҳибсга олди. У жиноятни "шахсий адоват асосида" содир этганини айтди.

Жиноий иш қўзғатилган.

Киритилди: 12:34 24.06.2021. Ўқилди: 2388 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!