ПСЖ клуби ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар Puma компанияси билан шартнома имзолайди.
28 ёшли футболчи 13 йиллик ҳамкорликдан кейин Nike билан алоқани узади.
Nike 2011 йили ўша вақтда «Сантос»да ҳаракат қилган Неймар билан 11 йиллик битим тузганди.
RMC Sport’нинг хабар қилишича, Неймар 2020 йилнинг август ойидаги Nike билан ҳамкорликни тўхтатади. Унинг амалдаги келишуви 2022 йилга қадар мўлжалланганди.
Таъкидланишича, Puma футболчига молиявий томондан жуда фойдали келишув таклиф қилган. Бу компания тарихидаги улкан битимлардан бири бўлиши кутилмоқда. Аммо унинг молиявий тафсилотлари маълум эмас.