Словениянинг БМТдаги доимий вакили Самуэл Збогар 13 август куни Исроилнинг Ғазо секторидаги Ал-Табийин мактабига берган зарбаси муносабати билан БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилиши бўлиб ўтишини маълум қилди.
Бу ҳақда ТАСС ёзмоқда.
«Биз эртага тушдан кейин Хавфсизлик кенгаши йиғилишини ўтказамиз», деди у тегишли саволга жавоб бериб.