Ҳайдовчининг тўланмаган қарзи 54 миллион сўмга етган.
Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида ЙПХ ходимлари 123 марта қидирувга берилган Captiva автомобилини тўхтатилиб текширилганда ҳайдовчининг 129 та қоидабузарлик содир этгани маълум бўлди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, ҳайдовчининг 54 миллион сўмлик тўланмаган жарималари борлиги аниқланди.
Шунингдек, Captiva аввалроқ Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан 123 маротаба қидирувга берилган.
Айни дамда автомобиль жарима майдончасига олиб кетилган.