Германия Трамп туфайли АҚШдаги олтин заҳираларини мамлакатга қайтармоқчи.
Германия АҚШ президенти Доналд Трамп сиёсати туфайли АҚШдаги омборларда сақланаётган олтин заҳираларини йўқотишдан қўрқмоқда.
Бу ҳақда европалик сиёсатчиларга таяниб, Реутерс ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Германия расмийлари Трампнинг АҚШ Федерал захира тизимига ҳужумларидан хавотирда.
Ҳозирда АҚШда тахминан 1250 тонна немис олтини сақланади.
Германия парламенти депутати Маркус Фербернинг айтишича, Трампни олдиндан айтиб бўлмайди ва у қачонлардир хорижий олтин заҳираларини бошқариш бўйича янги ғояларни илгари суриши мумкинлигини инкор этиб бўлмайди. Унинг қўшимча қилишича, АҚШ Германия ва Европа учун ишончли ҳамкор бўлишни тўхтатди.