Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

12 декабрь куни Киев илтимосига кўра МАГАТЭ шошилинч йиғилиш ўтказади

12 декабрь куни Киев илтимосига кўра МАГАТЭ шошилинч йиғилиш ўтказади

Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) бошқарувчилар кенгаши Украина томонининг илтимосига биноан пайшанба куни фавқулодда йиғилиш ўтказади.

Бу ҳақда Россия Федерациясининг Венадаги халқаро ташкилотлардаги доимий вакили Михаил Улянов ўзининг "Телеграм"даги каналида маълум қилган.

"Эртага МАГАТЭ Бошқарувчилар кенгаши Украина илтимосига кўра, атом электр станциялари хавфсизлиги учун муҳим бўлган беқарор энергетика инфратузилмаси оқибатларини муҳокама қилиш учун фавқулодда йиғилиш ўтказади”, — деди дипломат.

Унинг сўзларига кўра, бу икки мавзуни бир-бири билан боғлаш "узоқ" ва МАГАТЭ ваколатлари доирасидан ташқарига чиқади.

Эслатиб ўтамиз, МАГАТЭнинг доимий миссиялари Украинадаги барча атом электр станцияларида 2023 йилда иш бошлаган. Агентлик раҳбари Рафаэль Гроссининг тушунтиришича, ташкилот инспекторлари Украина атом электр стансияларини ташқи қувват билан таъминловчи электр подстансиялари ҳолатини назорат қилади.

Киритилди: Бугун 09:33. Ўқилди: 223 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!