Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

117 млн сўмлик дори воситаларини Ўзбекистонга ноқонуний олиб кирмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

A A A
117 млн сўмлик дори воситаларини Ўзбекистонга ноқонуний олиб кирмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

“Москва-Урганч” рейси бўйича парвозини якунлаган фуқаро Ц.З. Урганч халқаро аэропортида божхонадан яшил йўлак орқали ўтганида Хоразм вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан тўхтатилиб текширилган ва божхона қоидабузарлиги содир этилганлиги аниқланди. “Халқ сўзи” газетасининг расмий сайти хабар берди.

Ушбу шахс божхона назоратидан яширганча қиймати 11.7 млн. сўмдан ортиқ бўлган 168 ампула “KUMDANG-2 INJECTION” ёзувли дори воситаларини олиб кирмоқчи бўлди.

Бу Урганч аэропортида жорий ойда худди шу турдаги дори воситаларини олиб ўтишга бўлган иккинчи уриниш ҳисобланади.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистонда жисмоний шахслар божхона чегаралари орқали шахсий фойдаланиш учун турли номдаги 10тагача номдаги ва ҳар бири 5 ўрамдан ортиқ бўлмаган дори препаратлари ҳамда 5 бирликдан ортиқ бўлмаган тиббий буюмларни бемалол олиб киришлари ёки олиб чиқишлари мумкин.

Киритилди: 06:31 31.05.2018. Ўқилди: 1705 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар