Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 18-ноябрдаги ПҚ-343-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзэнергоинспекциянинг Тошкент марказий назорат-кимё лабораторияси томонидан истеъмолчиларга сифатли нефт маҳсулотлари етказиб бериш доирасида доимий равишда назорат тадбирлари олиб борилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 29-ноябр кунлари Тошкент шаҳри ва вилоятида ўтказилган назорат тадбирларида 52 та АЁҚШдан 115 та намуналар олинди (намуналар олинган сиғимлардаги жами миқдор 1 741 181 литр).
1️⃣ Таҳлил натижаларга кўра 11 та ҳолатда 121 250 литр нефт маҳсулотлари давлат стандарт талабларига мос келмаслиги (сифатсизлиги) маълум бўлди.
Қоидабузарликка йўл қўйган ушбу АЁҚШларда аниқланган қолдиқ сақланаётган сифатсиз нефт маҳсулотларини сотувга чиқармаслик ва сифатини қайта тиклаш лозимлиги бўйича кўрсатма берилди.