Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

11 ноябрь куни Меркурий транзити номли астрономик ҳодиса кузатилади

11 ноябрь куни  Меркурий транзити номли астрономик ҳодиса кузатилади

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хабар беришича, 2019 йил 11 ноябрь куни нодир астрономик воқеа – Меркурий сайёрасининг Қуёш гардишидан ўтиши кузатилади. Бу ҳодиса Меркурий транзити деб ҳам аталади.

Транзит Тошкент вақти билан 17:36 да бошланиб 23:04 гача давом этади ва Меркурий сайёраси Қуёш ва Ер ўртасида бўлади. Ўзбекистонда бу вақтда Қуёш ботаётганини ҳисобга олсак, ушбу транзитни фақат Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида қисман кузатиш имкони бор холос. Шимолий Америка материги ҳудудида Қуёш чиқиши пайтида, Жанубий-Ғарбий Осиё мамлакатлари, Африка ва Европа қитъалари ҳудудларида эса Қуёш ботаётган пайтда уни кузатиш имкони мавжуд. Жанубий Америка ҳудудида жойлашган давлатларда транзитни тўлиқ, яъни деярли 6 соат кузатиш мумкин.

Киритилди: 20:35 06.11.2019. Ўқилди: 3082 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!