Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

100дан ортиқ мусиқачи Афғонистонни тарк этди

100дан ортиқ мусиқачи Афғонистонни тарк этди

Афғонистон миллий мусиқа институтига алоқадор юзлаб афғонлар Кобулни тарк этди. Бу ҳақда институт директори Аҳмад Сармаст маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Португалия ҳукумати мусиқачиларга бошпана беришга рози бўлган.

101 кишидан иборат гуруҳнинг ярмини талабалар, Zohra аёллар оркестри қатнашчилари ҳамда битирувчилар, ўқитувчилар ва айрим мусиқачиларнинг қариндошлари ташкил этади.

Улар якшанба куни Қатарга учиб кетишган.

Институт асосчиси ва раҳбари Аҳмад Сармаст Португалияда талабаларнинг ўқишини ташкил этишни режалаштирмоқда.

Яқинда Afghan Dreamers робототехник аёллар гуруҳи Мексикага, аёллар футбол жамоаси эса Португалияга учиб кетганди.

Киритилди: 17:27 05.10.2021. Ўқилди: 2685 марта. Фикрлар сони: 3 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!