Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг 950 нафар истеъфодаги резервчилари ва учувчилари ҳукуматдан Ғазо секторидаги жанг ҳаракатларини тўхтатиш йўли билан бўлса ҳам барча ўғирлаб кетилганларни қайтаришни талаб қилиб хатга имзо чекишди:
"Ҳозирда уруш асосан сиёсий ва шахсий манфаатларга хизмат қилмоқда, хавфсизлик манфаатларига эмас. Урушни давом эттириш унинг эълон қилинган мақсадларидан ҳеч бирига ёрдам бермайди ва ўғирланганларнинг, Исроил армияси аскарларининг ва бегуноҳ тинч аҳолининг ўлимига, шунингдек, резервдаги ҳарбий хизматчиларнинг толиқишига олиб келади."