Фармонга кўра, республика миқёсида ёшлар ўртасида ўтказиладиган спорт мусобақалари ғолиблари қўшимча равишда “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат” йўлланмаси билан тақдирланиши белгиланди.
2027 йил 1 январгача тадбиркорлар томонидан модулли меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун камида 10 та модулдан иборат бўлган модулли меҳмонхоналар учун қуйидаги миқдорларда 1 марталик субсидия ажратилади:
I тоифадаги модулли меҳмонхонадаги ҳар бир жой учун –
10 млн сўм;
II тоифадаги модулли меҳмонхонадаги ҳар бир жой учун – 7 млн сўм;
III тоифадаги модулли меҳмонхонадаги ҳар бир жой учун – 5 млн сўм.
2028 йил 1 январгача тиббий туризм кластерларининг туризм йўналишидаги ходимлари малакасини ошириш харажатларининг бир қисми қоплаб берилади.
2030 йил 1 январгача тиббий туризм кластерларининг хизматлари халқаро туризм ва тиббиёт ярмаркалари ҳамда кўргазмаларида тарғиб қилинади.
2025 йил 1 июндан туризм соҳасига оид барча давлат электрон тизим ва платформалари Миллий туризм ягона платформаси доирасида ишлаб чиқилади.
2025 йил якунига қадар Самарқанд шаҳрида “Ипак йўлида туризм” тематик офиси ташкил этилади.