Америка Қўшма Штатларига виза олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сайхунобод тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.Р. фуқаро Ш.Х.нинг ишончига кириб, унга танишлари ёрдамида 10 000 АҚШ доллари эвазига Америка Қўшма Штатларига бориши учун талабалик визасини олиб беришини айтиб, шундан 5 000 АҚШ доллари ва 26 млн сўм пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.