Бугун 28 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

1 январдан аҳолининг ягона электрон реестри жорий этилади

1 январдан аҳолининг ягона электрон реестри жорий этилади

2025 йил 1 январдан жисмоний шахсларнинг фуқаролик ҳолати ҳамда уларнинг шахсига доир бошқа маълумотларни ўз ичига олувчи аҳолининг ягона электрон реестри жорий этилади.

Аҳолининг ягона электрон реестри:

🔹Ўзбекистон фуқаролари, Ўзбекистонда доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг шахсга доир маълумотлари ягона электрон базаси ҳисобланади;
🔹тегишли давлат органлари ва ташкилотларнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилинади ҳамда фуқароларга давлат хизматларини кўрсатиш, нотариал ҳаракатларни расмийлаштириш, банк, коммунал, суғурта ва бошқа оммавий хизматларни кўрсатишда ушбу реестрдан фойдаланилади;
🔹Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги томонидан юритилади.

Киритилди: 16:10 27.12.2024. Ўқилди: 603 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!