Бугун 6 июль, 2024 йил, шанба

O'ZB

1-сентябрдан стипендиялар ошади(ми)?

1-сентябрдан стипендиялар ошади(ми)?

Ижтимоий тармоқларда 1-сентябрдан талабалар, магистрлар ва докторантлар учун стипендиялар оширилади, Бакалавриат талабалари учун стипендиялар 20 фоизга оширилади деган мазмундаги ёлғон ҳабарлар тарқалмоқда.

Бу хабар аслида Қозоғистон янгилиги, Ўзбекистонга тегишли бўлмаган хабар.

Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектенов 2024 йил 1-центябрдан бошлаб коллеж ва олий ўқув юртлари талабалари учун стипендияларни ошириш тўғрисидаги Ҳукумат қарорини имзолади.
Ҳукумат матбуот хизматининг хабар беришича, коллеж ўқувчилари учун стипендиялар 50 фоизга оширилиб, ишчилар учун 43 574 тенге, ўрта бўғин мутахассислари учун 41 896 тенгени ташкил этади.

Қайд этилишича, бакалавриат талабалари учун стипендиялар 20 фоизга оширилиб, 47 135 тенгега, педагогика ва тиббиёт йўналиши талабалари учун стипендиялар 75 600 тенгегача кўтарилади.

Киритилди: 21:57 01.07.2024. Ўқилди: 784 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!