Бугун 29 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

1 октябрдан бизнес ёки юридик шахслар учун электр ва газ нархи эркинлаштирилиши кутилмокда

1 октябрдан бизнес ёки юридик шахслар учун электр ва газ нархи эркинлаштирилиши кутилмокда

“Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, 2023 йил 1 октябрдан бошлаб юридик шахслар учун электр энергияси ва табиий газ тарифларини эркинлаштириш таклиф этиляпти.

Хусусан, 1– ва 2-гуруҳдаги электр энергияси истеъмолчилари (ОКМК, НКМК, “Ўзметкомбинат” ва бюджет ташкилотлари)га 1 kWh учун 1 000 сўмгача (ҳозирда 450 сўм), қолган юридик шахслар учун 900 сўмгача (ҳозирда 450 сўм)деб белгиланиши мумкин.

Табиий газ тарифлари эса ОКМК, НКМК, “Ўзметкомбинат” ва бюджет ташкилотларига 1 куб метр учун 1 800 сўмгача (ҳозирда 660 сўм), бошқа ташкилотларга 1 500 сўмгача (ҳозирда 660 сўм) миқдорида белгилаш таклиф этилган.

❗️Лойиҳада аҳоли учун электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ тарифлари ўзгаришсиз, амалдаги нархларда қолиши кўзда тутилган.

Киритилди: 14:16 09.09.2023. Ўқилди: 22141 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!