Бугун 2 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

1 майдан ижтимоий шартнома шартлари бажарилмаганда "бола пули" 30 фоизгача камайтирилади

1 майдан ижтимоий шартнома шартлари бажарилмаганда "бола пули" 30 фоизгача камайтирилади

2025 йил 1 майдан камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар томонидан ижтимоий шартнома шартлари бажарилмаган тақдирда, ушбу оилаларга тўланадиган кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам миқдорини “маҳалла еттилиги”нинг коллегиал қарори билан 30 фоизгача камайтириш тартиби жорий этилади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Оилаларни камбағалликдан чиқаришга қаратилган кўмак чораларини кўрсатишга доир тартиб-тамоилларни такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорида келтириб ўтилган.

Маълумот учун, ижтимоий шартнома бу — камбағал оилаларга кўмак чораларининг муайян мажбуриятларни бажариш шарти билан кўрсатилишини назарда тутувчи шартнома.

Мазкур низомга мувофиқ, ижтимоий шартнома шартларидан бири сифатида камбағал оиланинг таълим ташкилотларида ўқийдиган аъзоларининг дарсларда мунтазам қатнашишини таъминлаш белгиланган.

Шунингдек, 2025 йил 1 мартдан бошлаб "Рақамли маҳалла" электрон платформасида ижтимоий шартнома асосида давлат томонидан ижтимоий кўмак чораларидан фойдаланиб, ўзининг мажбуриятларини бажармаган фуқароларнинг реестри юритилиб борилади.

Киритилди: 13:57 08.05.2025. Ўқилди: 713 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!