Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

1 июндан олий маълумотли боғча педагогларининг маоши ошди, аммо бу ҳаммага ҳам татбиқ этилмади

2024 йил 1 июндан давлат боғчаларида ишловчи олий маълумотли педагог ходимларнинг маоши оширилиши белгиланганди. Бироқ жисмоний тарбия, мусиқа фанидан дарс берувчиларнинг иш ҳақи кўтарилмай қолди. Вазирлик бунга уларнинг педагог тоифасида эмаслигини сабаб сифатида кўрсатди.

Боғча педагогларининг маоши ошди, аммо...

2023 йил 26 мартда президент имзолаган 79-сонли фармонга кўра, шу йил 1 июндан бошлаб давлат мактабгача таълим ташкилотларининг олий маълумотли педагог ходимларининг базавий тариф ставкалари умумий ўрта таълим муассасаларининг тегишли педагог ходимлари базавий тариф ставкаларининг амалдаги миқдорларига тенглаштирилиши белгиланганди.

Бироқ давлат боғчаларида болаларга жисмоний тарбия ва мусиқа фанидан дарс берувчи кадрларнинг маоши кўтарилмагани айтилмоқда.

Мирзо Улуғбек туманидаги боғчалардан бирида ишловчи жисмоний тарбия йўриқчининг Kun.uz'га маълум қилишича, у олий маълумотли, 1,25 ставкада ишлайди, 1 млн 720 минг сўм ойлик олади. Олий маълумотли, аммо 1 ставка ишловчилар эса 1 млн 587 минг сўм маош олиши маълум қилинди.

“99-сонли буйруқ [Мактабгача таълим ташкилотлари педагогларининг иш ҳужжатларини тасдиқлаш тўғрисида] бўйича биз иш ҳужжатларини юритамиз, ҳамма ўқитувчилар ҳамкорликда ишламайди. Тарбиячи болаларини бизга ташлаб группага кочиб кетади, 30 дақиқа давомида 35 нафар бола билан битта жисмоний тарбия ўқитувчиси дарс ў‌тади. Тарбиячи ёки тарбиячи ёрдамчиси бизга ёрдам бермайди.

Биз ҳам тарбиячилар сингари малака оширамиз, тоифаларга топширамиз. Педагог вазифасини бажарамиз. Лекин ҳамманики ошиб, бизнинг ойлигимиз ошмайди. Нега?” – дейди аёл таҳририят мухбири билан суҳбатда.

Чилонзор туманидаги мактабгача таълим ташкилотларидан бирида ишловчи яна бир жисмоний тарбия устозларидан бири 1,5 ставкада ишлайди, олий маълумотли, 1-тоифага эга. У 2 млн 400 минг сўм олади.

“Жисмоний тарбия йўриқчисининг 1 ставка иши 30 соат. 1 ставкада 8 та гуруҳга машғулот ўтади. Ўқув йили давомида болалар билан эрталабки бадантарбия жараёнларини, нонуштадан сўнг тарбияланувчилар билан режа асосида машғулотларни олиб борамиз. Ҳамма педагоглар қатори ҳужжатларни юритамиз, болалар гуруҳи билан шуғулланамиз.

Бундан ташқари, машғулотда қийналган болалар билан якка тартибда иш олиб борамиз. Режа асосида тадбирлар ўтказиб, вазирликдан келган буйруқлар асосида "Гимнастрада"," Шахмат", "Мини футбол, стритбол, варкаут" йўналишлари бўйича мусобақалар ўтказамиз. Тарбияланувчиларни туманлараро, шаҳар босқич мусобақаларига тайёрлаб олиб борамиз. Биз тарбияланувчиларга ҳам таълим, ҳам тарбия берамиз. Лекин бизни педагог деб ҳисоблашмайди, техник ходим сифатида кўришади.

Президентимиз қарорлари тўлақонли бажарилишини ва олий маълумотли, тоифалари бор жисмоний тарбия йўриқчиларининг маошлари бошқа педагоглар қатори оширилишини талаб қиламиз”, – дейди мурожаат қилган аёл.

Kun.uz’га берилган маълумотга кўра, боғчанинг ўрта махсус таълимга эга жисмоний тарбия йўриқчиси ва мусиқа раҳбари 1 443 427 сўм, олий маълумотлиси 1 587 278 сўм, 1-тоифалиси 1 897 67 сўм ҳамда 1 062 161 сўм маош олиши белгиланган.

calendar

19:39

1470

Фото: ЎзА

Боғча педагог ходимларининг 1 ставкада оладиган иш ҳақи ва 1 июндан ўзгарадиган қиймати /

Фото: Мурожаат қилган фуқаролардан

“Улар педагог эмас, шу сабаб маоши оширилмайди” – ММТВ

Ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг расмий изоҳ билдиришича, боғчада ишловчи жисмоний тарбия йўриқчиси ҳамда мусиқа раҳбари педагог тоифасига кирмагани сабаб уларнинг маоши ошмаган.

“Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 январдаги 25-сон қарори 1-иловаси билан тасдиқланган “Халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги низом 3-бандида педагог ходимлар — халқ таълими ташкилотларида таълим-тарбия фаолиятини амалга оширувчи ўқитувчи ва тарбиячилар экани кўрсатиб ўтилган.

Шунга кўра, давлат мактабгача таълим ташкилотларининг олий маълумотли педагог ходимлари тарбиячи, тайёргарлик гуруҳи тарбиячиси, тарбиячи-методист, ўқитувчи-дефектолог, ўқитувчи-логопед ҳамда тил ўқитувчиларининг базавий тариф ставкалари умумий ўрта таълим муассасалари тегишли педагог ходимлари ўқитувчи ва тарбиячилари базавий тариф ставкаларининг амалдаги миқдорларига тенглаштирилган”, – дейилади расмий муносабатда.

Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Темур Комиловнинг айтишича, жисмоний тарбия ва мусиқа ходимлари учун ўрта-махсус таълим даражаси лавозим малака талаблари сифатида белгиланган, аксарият боғчаларда бу лавозимларда ўрта-махсус дипломга эга ходимлар фаолият юритиб келмоқда.

“Бу масала алоҳида ўрганилиб, ҳақиқатан ҳам ўқитувчидан талаб қилинадиган вазифаларни тақозо қилаётган бўлса, қайта кўриб чиқилади”, – деди у.

Маълумотларга кўра, республикада жами 11 минг 50 нафар мусиқа раҳбари, 6 минг 821 нафар жисмоний тарбия йўриқчиси бор. Шуларнинг мос равишда 2 минг 543 нафари ҳамда 1 минг 819 нафари олий маълумотли. Қолгани ўрта махсус саналади.

Киритилди: 21:14 08.07.2024. Ўқилди: 1638 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!