Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

1 декабрдан Тошкентда автоматлаштирилган тез тиббий ёрдам хизмати ишга туширилади

1 декабрдан Тошкентда автоматлаштирилган тез тиббий ёрдам хизмати ишга туширилади

2019 йил 1 декабрдан бошлаб Тошкент шаҳрида автоматлаштирилган тез тиббий ёрдам хизмати тўлиқ ишга туширилади. Айни пайтда бошқарув тизими синов тарзида жорий этилган бўлиб, тизимдан фаолият кўрсатадиган ходимлар ўқитилмоқда.

АКТ вазирлиги масъул  ходими  Абдулазиз Абдулаҳадовнинг айтишича, “Henan Costar Group” компанияси билан имзоланган шартномага мувофиқ қиймати 11,9 млн. долларлик “Тошкент шаҳрида тез тиббий ёрдам хизмати фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш” лойиҳасини амалга оширилмоқда. Шу кунгача хитой компанияси томонидан замонавий АКТ ва тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган 9 та тез тиббий ёрдам автомобили етказиб берилган. Йил якунига қадар эса яна 141 дона реанимобиль етказиб берилиши режалаштирилган.

“Ушбу харид қилинган тез тиббий ёрдам автомобиллари мавжуд автомобиллардан афзаллиги уларнинг салон қисмига замонавий видео кузатув камераси ўрнатилган. Бу зарурат туғилганда малакали шифокорлар томонидан масофадан (call марказдан) аҳволи оғир беморлар учун керакли маслаҳат ва тегишли кўрсатмалар бериш имконини беради”, - дея Абдулазиз Абдулаҳадовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Ҳозир Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси Call марказида жорий таъмирлаш ишлари якунига етказилиб, “Henan Costar Group” компанияси томонидан етказиб берилган замонавий АКТ ускуналари, компьютер, принтер, сервер, видео панель ва бошқаларни ўрнатиш ишлари якунланмоқда.

Киритилди: 14:18 09.11.2019. Ўқилди: 2066 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!