Бугун 15 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

1 декабрдан ичимлик ва оқова сув учун тўлов фақат электрон шаклда амалга оширилади

1 декабрдан ичимлик ва оқова сув учун тўлов фақат электрон шаклда амалга оширилади

1 декабрдан ичимлик ва оқова сув хизматлари тўловлари фақат электрон шаклда қабул қилинади. Бу ҳақда «Ўзсувтаъминот» хабар берди.

Қайд қилинишича, соҳада шаффофликни таъминлаш ҳамда коррупцион ҳолатларга барҳам бериш мақсадида ичимлик ва оқова сув хизматлари учун тўловларни фақат электрон шаклда қабул қилиш тизимига ўтилади.

Назоратчи ва сув таъминоти ходимларига тўловни нақд пул кўринишида амалга ошириш тўхтатилади.

Таъкидланишича, сўнгги вақтларда соҳада тўловни нақд пул шаклида амалга ошириш билан боғлиқ бир қанча қонунбузилиш ҳолатлари кузатилган.

Киритилди: 17:54 13.11.2024. Ўқилди: 495 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!