Бугун 17 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

1-чоракда иккиламчи уй-жойларни ипотека асосида сотиб олиш уч баробардан кўпроққа ортди

A A A
1-чоракда иккиламчи уй-жойларни ипотека асосида сотиб олиш уч баробардан кўпроққа ортди

2023 йилнинг биринчи чораги якунларига кўра, Ўзбекистонда ипотека бозори ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 28,2 фоизга ўсди, дейилади Марказий банк шарҳида.

1 апрель ҳолатига кўра, ипотека кредитлари қолдиғи 12 ой давомида 10,6 трлн сўмга кўпайиб, 37,6 трлн сўмдан 48,2 тлрн сўмга (2022 йил якунлари бўйича 46,4 трлн сўм эди) ўсди. Бу аҳолига берилган барча кредитларнинг (109,4 трлн сўм) қарийб ярми (44%) дегани.

иккиламчи бозор, ипотека кредитлари, марказий банк

Биринчи чоракда, гарчи ипотека олувчилар сони ўтган йилнинг биринчи чорагидаги қарийб 18 мингдан 15,1 минг нафарга (шартномалар умумий сонидан 25 фоизи) камайган бўлса ҳам, банклар томонидан берилган ипотека кредитлари ҳажми қарийб 3,26 трлн сўмни (+15,3 фоиз) ташкил этди. Шу билан бирга, квартираларни сотиш бўйича тузилган шартномалар сони 55,2 мингтадан қарийб 61,6 мингтага (+11,5%) ошди.

Эътиборлиси, биринчи чоракда ипотека кредитлари асосан — 1,22 трлн сўми — иккиламчи бозорда уй-жой сотиб олиш учун олинган, бу ўтган йилга нисбатан 3,3 баробар кўпдир. Янги бинолардан квартира сотиб олиш учун ипотека кредитлари ҳажми 2,46 трлн сўмдан 2,03 трлн сўмга (-17,3 фоиз) камайди.

Ипотека кредитларининг 1 трлн сўмдан зиёдроғи сўми (58 фоизи) 1 ва 2 хонали квартира, 576,5 млрд сўми

эса (33 фоизи) 3 ва ундан кўп хонали квартираларни, шунингдек, 159 млрд сўми (9 фоизи) якка тартибдаги уй-жойларни қуриш учун берилган.

Ипотека кредитларини бериш асосан давлат томонидан молиялаштирилди — 1,73 трлн сўм (+7,8%). Банклар томонидан ипотека кредитларига инвестициялар ҳажмини ошириш давом этмоқда — 764 млрд сўм.

Давлат томонидан ҳам молиялаштириладиган «Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси» (UzMRC) ҳисобидан 521,3 млрд сўм маблағ йўналтирилди, бу 2022 йилнинг биринчи чорагига нисбатан 12,8 баробар кўпдир. Кескин ўсиш ўтган йил бошида ипотека кредитларига бўлган талабнинг юқорилиги ва ОТБ маблағларининг бир йил аввал 150 млн долларга ўзлаштирилиши туфайли UzMRC кредитларни қайта молиялаштиришни тўхтатиб қўйгани билан боғлиқ.

Киритилди: 10:57 15.05.2023. Ўқилди: 2118 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!