Ўзбекистонда 1 августдан базавий ҳисоблаш миқдори 375 минг сўмдан 412 минг сўмга оширилади. Ўз навбатида йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори ҳам ошмоқда:
• хавфсизлик камарини тақмаганлик учун жарима - 206 минг сўм (ҳозирда 187,5 минг сўм);
• дори қутиси, нимча, ўт ўчиргич, авария тўхташ белгиси ва техник кўрикдан ўтмаганлик учун жарима - 206 минг сўм (ҳозир 187,5 минг сўм);
• йўл белгилари талабларига риоя қилмаслик, пиёдалар йўлакчасида ҳаракатланиш учун жарима - 206 минг сўм (ҳозир 187,5 минг сўм);
Ҳужжатсиз юрганлик учун жарима - 412 минг сўм (ҳозир 375 минг сўм);
• суғуртасиз юрганлик учун жарима - 412 минг сўм (ҳозир 375 минг сўм);
қизил чироқда юрганлик учун жарима - 824 минг сўм (ҳозир 750 минг сўм);
• белгиланмаган жойда тўхташ учун жарима - 824 минг сўм (ҳозир 750 минг сўм);
• рулда телефондан фойдаланганлик ва гаплашганлик учун жарима - 1 млн 236 минг сўм (ҳозирда 1 млн 125 минг сўм);
• рақамсиз юрганлик учун жарима - 2 млн 60 минг сўм (ҳозир 1 млн 875 минг сўм);
20 км/соатгача тезликни оширганлик учун жарима - 412 минг сўм (ҳозир 375 минг сўм);
• тезликни соатига 20 километрдан 40 километргача оширганлик учун жарима - 2 млн 60 минг сўм (ҳозир 1 млн 875 минг сўм);
• тезликни соатига 40 километрдан оширганлик учун жарима - 3 млн 708 минг сўм (ҳозирда 3 млн 375 минг сўм);
• қарама-қарши ҳаракатланиш бўлагига чиқиш учун жарима - 4 млн 120 минг сўм (ҳозир 3 млн 750 минг сўм);
• мастлик ҳолатида тиббий кўрикдан ўтишдан бош тортганлик учун жарима - 6 млн 180 минг сўм ва 3 йилгача ҳуқуқдан маҳрум қилиш (ҳозирда 5 млн 625 минг сўм);
• маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш учун жарима - 10 млн 300 минг сўм ва 3 йилгача ҳуқуқдан маҳрум қилиш (ҳозирда 9 млн 375 минг сўм).