Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

1 августдан талабалар турар жойига жойлашиш учун ариза бериш бошланади

1 августдан талабалар турар жойига жойлашиш учун ариза бериш бошланади

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори (14.08.2023-йилдаги 376-сон) қарорига мувофиқ, 2024-2025-ўқув йилидан талабалар турар жойига жойлашиш учун ариза бериш 1-августдан бошлаб ўқув йили якунига қадар давом этади.

Жараёнлар давлат хизмати марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали бепул электрон ариза бериш йўли билан амалга оширилади.

Бунда талабалар билан тузиладиган турар жой ижара шартномалари давлат солиқ хизмати органларида солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали масофадан туриб биометрик идентификациялаш (Фаcе-ИД) технологияси орқали онлайн ҳисобга қўйилади.

Аризаларни кўриб чиқишда қуйидаги тоифадаги талабалар устуворлик асосида талабалар турар жойларига қабул қилинади:

“Меҳрибонлик уйлари” тарбияланувчилари, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган талабалар;
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”, “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари”да турадиган талабалар;
И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бўлган талабалар;
Бир оиладан бакалавриат босқичи кундузги таълим шаклида икки ёки ундан ортиқ тўлов-шартнома асосида ўқиётган оилалар фарзандлари;
Халқаро фан олимпиадалари, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказиладиган республика фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган талабалар;
“Йил талабаси” ва “Талабалар театр студиялари” кўрик-танловларининг республика босқичи ғолиби бўлган талабалар;
Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилган “Заковат” интеллектуал ўйинининг республика босқичида ғолибликни қўлга киритган талабалар;
Талабалар турар жойида талабалар кенгаши раиси, қават сардори бўлган талабалар.
Таъкидлаш лозим, давлат хизматлари марказлари ёки ЙИДХП орқали электрон ариза бериш ва тўловларни амалга оширишда давлат хизматини кўрсатганлик учун тўлов ундирилмайди.

Киритилди: 14:38 31.07.2024. Ўқилди: 667 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!