Бугун 20 октябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Космонавт аёл “Barbie” тимсолида

A A A
Космонавт аёл “Barbie” тимсолида

 

Россиянинг “Роскосмос” космонавтлар корпусидаги ягона аёл космонавт Aнна Кикина янги Барби қўғирчоғининг прототипига айланди. Бу ҳақда ТAСС агентлигига Россиянинг Маттел компанияси матбуот хизмати хабар берди.

Компаниянинг таъкидлашича, янги қўғирчоқ икки хил – скафандр ва парвоз костюмида тақдим етилади. Қўғирчоқ сотувга чиқарилмайди, чунки у космосга биринчи одам парвозининг 60 йиллигига бағишланган мусобақага соврин сифатида қўйилиши режалаштирилган.

Аёлнинг фикрича, космонавт-қўғирчоқ ҳар ким космосни забт етиши мумкинлигини англатади. “Қўғирчоқни ўйнаган ҳар бир қизалоқ космонавт бўлишни орзу қилиши шарт эмас. Aсосийси, ҳар бир болада ўзи истаган касбни танлаш имкони мавжудлигини билишса бас”, дейди Aнна.

Киритилди: 21:22 16.03.2021. Ўқилди: 2964 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!