Бугун 20 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

“Ford Motor” Бразилиядаги барча заводларини ёпмоқда

“Ford Motor” Бразилиядаги барча заводларини ёпмоқда

“Ford Motor” компанияси фаолиятини 1919 йилда Бразилияда бошлади. Бироқ, сўнгги йилларда минтақада савдо ҳажми масайди ва пандемия шароитида вазият янада қийинлашди. 2019 йилда компания Жанубий Америка бўйлаб 704 млн АҚШ доллар зарар кўрган бўлса, 2020 йилнинг дастлабки уч чорагида 386 млн АҚШ доллар зарар кўрган.

Бу ҳақда “Techxplore” хабар берди.

Таъкидланишича, қийин вазият туфайли “Ford Motor” ишлаб чиқариш фаолиятини қайта қуриш доирасида Бразилиядаги учта корхоналари ёпилишини эълон қилди.

Учта корхона ёпилиши муносабати билан 5 мингга яқин иш ўрни қисқартирилади. Ушбу жараён билан боғлиқ харажатлар тахминан 4,1 млрд АҚШ долларни ташкил этади.

 

Киритилди: 20:31 14.01.2021. Ўқилди: 2111 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!