Бугун 16 октябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

“Эмми-2020” мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди: Ғолиблар билан танишинг

A A A
 “Эмми-2020” мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди: Ғолиблар билан танишинг

Лос-Анжелесда 72-чи “Эмми-2020” мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди. Тантанали кеча “ABC” телеканали томонидан намойиш этилди.

Унда "Авлодлар" сериали АҚШ телевидение академияси томонидан энг яхши драматик сериал деб топилди.

Драма туркумидаги энг яхши актёр ва актриса учун мукофотлар Жереми Стронг (“Авлодлар”) ва Зендая («Эйфория»)га насиб этди. Билли Крудап (Тонгги шоуси) ва Жулия Гарнер («Озарк») эса драма туркумидаги иккинчи даражали роллари учун “Эмми” мукофотига сазовор бўлишди.

«Шиттс Крик» ва "Қўриқчилар" сериаллари "Энг яхши комедик сериал" ва "Энг яхши қисқа сериал" номинацияларида ғолиб бўлишди.

Энг яхши комедик сериаллар актёр ва актрисаси учун "Эмми" мукофотига "Шиттс Крик" фильмидаги актёрлар Кэтрин О’Хара ва Юджин Леви сазовор бўлишди. Иккинчи даражали роллар учун мукофотларни худди шу сериалдаги Дэниел Леви ҳамда Энни Мерфи қўлга киритишди.

Дэниел Леви, шунингдек, “Энг яхши комедик сериал сценарийси” номинациясида ҳам ғалабани қўлга киритди.

 

 

Киритилди: 22:24 21.09.2020. Ўқилди: 2811 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!