Оқ уй "Мария" тўфонидан кейин Пуэрто-Рико инфратузилмасини тиклаш учун рекорд даражада 13 миллиард доллар ажратиш нияти борлигини эълон қилди, деб хабар берди "Укринформ".
Таъкидланишича, 2017 йилда бўлиб ўтган тўфон ҳудудга катта зарар етказган.
"Бу Федерал фавқулодда вазиятларни бошқариш агентлиги тарихидаги табиий офатларни бартараф этиш учун ажратилган энг катта ёрдамдир", дейди Оқ уй вакили Келли Макенани.
Маълум қилинишича, ушбу маблағнинг тахминан 9,6 миллиарди мамлакат электр тизимини таъмирлашга, 2 миллиарддан ортиғи эса мактаблар ва бошқа таълим муассасаларини қайта тиклашга сарфланади.