Ўзбекистон Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида Aфғонистон Ҳукумати ва “Толибон” Ҳаракати ўртасида инклюзив музокаралар бошланганини олқишлайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ТИВ баёнот берди.
"Умид қиламизки, афғонлараро мулоқот ўт очишни барқарор тўхтатишга олиб келади ва натижада мамлакатда мустаҳкам ва узоқ муддатли тинчликни ўрнатиш учун зарур шарт-шароитларни яратади.
Ўзбекистон “сиёсий жараёнлар фақат афғонлар томонидан ва Aфғонистон халқи раҳбарлигида олиб борилиши лозим”, деган асосий тамойилга содиқ қолади.
Ўзбекистон Республикаси томонларнинг миллий ярашувга эришиш йўлидаги саъй-ҳаракатлари ва интилишларини бундан кейин ҳам қўллаб-қувватлайди ҳамда дўст Aфғонистон халқига барқарор ва фаровон давлат барпо этишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатишда давом этади", – дейилади баёнотда.