Германиянинг “Шарите” клиникасида даволанаётган россиялик мухолифатчи Алексей Навальний, 7 сентябрь куни комадан чиққанидан сўнг бутунлай ўзига келди.
Der Spiegel нашри тақдим этган маълумотларга кўра, у ҳушини йўқотишидан олдин содир бўлган воқеаларни эслаган, унинг саломатлиги ҳақида “бундай вазиятда кутиш керак бўлган энг яхши ҳолатдан ҳам яхшироқ”, деб айтилган? дейди "zarnews.uz".
Шифокорлар Навальний саломатлиги жисмонан камида 90 фоиз такланишини, руҳий жиҳатдан деярли тикланиб бўлганини маълум қилди.
“Навальний ўзига келганлиги муносабати билан “Шарите” клиникасини қўриқлаётган полиция ходимлари сони кўпайтирилди”, деб ёзмоқда Der Spiegel. Маълум қилинишича, бу хавфсизликни таъминлаш мақсадида қилинган чора-тадбир. Шу билан бирга клиника вакиллари ушбу маълумотни тасдиқламади. Берлин полицияси вазиятга ойдинлик киритишдан бош тортди.