Жиноий иш бўйича олиб борилган тергов давомида аниқланишича, 29 февраль куни Юнусобод тумани Хасанбой кўчасида Жиззах вилоятилик 26 ёшли Қамариддин Ж. ва 29 ёшли Обиджон Р. ҳамда фарғоналик 26 ёшли Бобуржон Н.лар 37 ёшли Дурдона Н.га тегишли бўлган “Малибу-2” автомобили салонидан ўғирлик қилиш учун автомобиль ойнасини синдирганлар. Аммо ўзларини қизиқтирган ҳеч нарса топмагач, жиноят жойини тарк этишган. Автомобиль эгаси кўрган жабр миқдори 800 минг сўмни ташкил этди.
Бундан ташқари, 6 март куни Юнусобод тумани Нурзиё кўчасида юқоридаги уч нафар шахслар 45 ёшли Нодира Ш.га тегишли бўлган “Каптива” автомобилининг ойнасини синдириб, автомобиль салонидан 200.000 сўм ўғирлаб кетганлар.
Ушбу факт асосида гумонланувчиларга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169 моддаси (“Ўғрилик”) бўйича қўшимча айблов юклатилди.