Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

“Болаларим каптархонада ўқишини истамайман! Халқ таълими вазирлиги, ақл ўргатишни бас қилинг"

“Болаларим каптархонада ўқишини истамайман! Халқ таълими вазирлиги, ақл ўргатишни бас қилинг"

Ижтимоий тармоқда “Болаларим каптархонада ўқишини истамайман! Халқ таълими вазирлиги ақл ўргатишни бас қилинг. Ҳамма сизлар ӯйлаганчалик аҳмоқ эмас. Ҳар ким хоҳлаган жойида таълим олишга ҳақли” мазмунида пост эълон қилинди.
Мазкур постга 20 февраль куни Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида иштирок этган Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаевнинг сўзи сабаб бўлган.
2017 йилнинг 15 март куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” қарори билан “Умумий ўрта таълим тўғрисида” низом тасдиқланган.
Мазкур ҳужжатнинг 39-бандига кўра мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш туман (шаҳар) ҳокимликларининг қарори билан умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) доирасида умумтаълим муассасаси педагог ходимлари томонидан болаларни бирма-бир (уйма-уй) рўйхатга олиш орқали амалга оширилади.
Биз мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлашимиз учун ўрнатилган қонунчилик нормаларига амал қилишимиз керак.
Боланинг узоқ масофадан мактабга келишида бир қанча қийинчиликлар юзага келади. Биринчидан, аксарият бошланғич синфларда дарс соат 8.00 да бошланади. Бунинг учун ота-оналар фарзандларини соат 6.00 да уйғотишлари, нонушта қилиб, кийинтириб, соат 7.00 да йўлга чиқишлари керак. Эрталабки тирбандликлардан сўнг ўқувчиларнинг кўпчилиги мактабга мунтазам кечикиб келади. Бола уйда тўйиб ухламаганидан сўнг, дарсларда чарчаб қолиши, тез уйқуси келиши кузатилади. Бу эса дарсларни ўзлаштиришга таъсир қилади.
Узоқ ҳудудлардан қатнайдиган ота-оналар фарзандларини мактабдан олиб кетишда ҳам қийналишади. Яъни дарс тугаганидан сўнг ўз вақтида олиб кетолмайди. Бола мактабда 3-4 соатлаб қолиб кетади. Яна уйга кеч борганидан сўнг, чарчаб қолган болалар уйга вазифаларни тайёрлашда қийналишади.
Албатта, ҳар бир ота-она фарзандини яхши мактабга беришни хоҳлайди. Аксарият ҳолатларда ота-оналар қўни-қўшнисидан, мактаб атрофида турадиган қариндош-уруғларидан эшитиб, ўша мактабларга беришга интилади. Аслида барча мактабда давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари, дарсликлари бир хил, барча жойда таълим бир хилда олиб борилади.
Халқимиз орасида бир гап бор: “Энг яхши мактаб бу — уйнинг олдидаги мактаб”. Чунки бола мактабга маҳалладаги ўртоқлари билан бирга бориб-келади, бирга дарс тайёрлайди. Ота-оналар мактаб билан доимий алоқада бўлишади. Ўқувчи таълим-тарбия жараёнида ҳам маҳалла назоратида бўлади.
Ота-она ҳам хавотирдан йироқ бўлади. Ўзи ишда бўлиб, хаёли фарзандида бўладиган ота-оналар ҳар соатда қўнғироқ қилиб, қачон дарс тугаши, қачон уйга етиб келишидан хавотир олиб ўтирмайди.

Манба: t.me/xtv_press/507

Киритилди: 17:03 24.02.2020. Ўқилди: 4176 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!