Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Хитойда коронавирусдан тузалганлар яна касалликка чалинмоқда

Хитойда коронавирусдан тузалганлар яна касалликка чалинмоқда

Хитойнинг Ухан шаҳрида 24 февраль куни ҳолатига 195 кишида коронвирус инфекциясидан қайта зарарланиш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда ХХР Соғлиқни сақлаш миллий комиссияси хабар берган.

24 февраль кунги маълумотларга кўра, Хитойда коронавирус юқтирганлар сони 77,1 минг кишига етган, ўлимлар сони 2592тани ташкил қилмоқда.

South China Morning Post ҳисобларига кўра, жаҳонда (Хитойнинг материк қисмидан ташқарида) вирус юқтириш билан боғлиқ 2,4 минг ҳолат қайд этилган, сўнгги бир кунда вирусдан зарарланганлар сони 416 нафарга ўсган.

Энг кўп касалланганлар Япония (838 киши) ва Жанубий Кореяда (833 киши). Шунингдек, Италияда ҳам вирус юқтирганлар сони 200 нафардан ошган, вирус тарқалаётган Эрондаги аниқ рақамлар эса маълум эмас.

Киритилди: 16:44 24.02.2020. Ўқилди: 3354 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!