Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Шаҳарсозлик кодексининг янги таҳрири ўрганилмоқда

Шаҳарсозлик   кодексининг  янги таҳрири  ўрганилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат,  қурилиш   ва  савдо  масалалари қўмитасида “Ўзбекистон  Республикасининг   Шаҳарсозлик   кодексини  тасдиқлаш   хақида”ги    Ўзбекистон  Республикасининг  қонун  лойҳаси   ўрганилмоқда.

Ишчи гуруҳ аъзоларининг  такидлашича,  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 ноябрдаги “Қурилиш соҳасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-5577-сон Фармони билан Қурилиш вазирлигига Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқиш топшириғи берилган.  Мазкур топшириқларни бажариш мақсадида, Қурилиш вазирлиги томонидан ишчи гуруҳи тузилиб, гуруҳ таркибига масалага алоқадор вазирлик ва идоралар вакиллари, Тошкент Архитектура ва қурилиш институти, Самарқанд Давлат Архитектура ва қурилиш институти олимлари, лойиҳалаш ва қуриш соҳаларининг катта тажрибага эга мутахассислари киритилди.Мутахассислар  томонидан  Кодекснинг мавжуд моддаларини қайта ишлаш ва янги нормаларини киритишда хорижий давлатлар, жумладан Россия Федерацияси, Германия, Америка Қўшма Штатлари, Канада, Буюк Британия, Финляндия, Белоруссия, Қозоғистон ва Озарбайжон тажрибаларидан фойдаланилган.

   Ушбу  кодекснинг   қабул  қилиниши:

-шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларида аҳоли учун қулай яшаш шароитларини яратиш;

-хўжалик ва бошқа фаолиятнинг атроф муҳитга етказадиган зарарли таъсирига йўл қўймаслик хамда экологик вазиятни яхшилаш;

-аҳоли пунктларининг ва уларга туташ ҳудудларнинг муҳандислик ва транспортга оид ҳамда ижтимоий инфратузилмаларини ривожлантириш;

-маданий мерос объектларини асраш;

-соҳада очиқлик ва шаффофликни таъминлаш;

манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик;

-жамият ва давлат манфаатларини уйғунлаштириш масалалари тартибга солинади.

Шунингдек,  янги таҳрирдаги кодексда: “аҳоли пункти”, “шаҳар”, “шаҳарча” ва “қишлоқ (овул)”, “объектлар турлари”, “ўзбошимчалик билан қурилиш қилиш”, “урбанизация” ҳамда “шаҳарсозлик фаолиятида фуқаролар муҳокамаси иштироки” ва бошқа ибораларнинг тушунчалари, Қурилишни давлат томонидан тартибга солишнинг асосий принциплари, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги қарорларнинг муҳокамасида жамоатчилик назорати, юридик ва жисмоний шахсларга етказилган зарарнинг ўрни қопланишининг асосий йўналишларини, қурилиш соҳасидаги лицензиялаш тартиби, қурилишни назорат қилиш ва амалга ошириш, қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларига қўйиладиган талаблари, шаҳарсозлик фаолиятининг молиявий таъминоти, суғурталаш ва шаффофликни таъминлаш бўйича, шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик  каби   киритилаётган  янги  моддалар   ҳақида  ҳам  тушинчалар  берилган.

  Қўмита раиси:   В.Мураткабилов

 

Киритилди: 22:50 14.02.2020. Ўқилди: 2462 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!