Янги меҳмонхоналар қуриш ва мавжудларини янгилашни рағбатлантириш мақсадида меҳмонхона субъектлари учун имтиёзли кредитлаш тартиби жорий этилди. Ушбу имтиёзлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 августдаги “Тадбиркорлар билан VI очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-175-сон Фармони 21-бандига мувофиқ, меҳмонхона (жойлаштириш воситаси) субъектлари учун татбиқ этилади.
Меҳмонхона лойиҳалари учун имтиёзли кредитлар ажратилади: ишни нимадан бошлаш керак?
Ҳужжатга мувофиқ, ушбу имтиёзлардан ҳудудларда фаолият юритаётган, шунингдек янги ташкил этилаётган меҳмонхона (жойлаштириш воситаси) субъектлари фойдаланиши мумкин.
Кредитлаш шартлари:
Фоиз харажатларини қоплаш:
Кредитларнинг миллий валютада йиллик 16 фоиздан, хорижий валютада эса SOFR, EURIBOR ёки SHIBOR ставкаларидан ошган қисми бўйича фоиз харажатлари “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ томонидан қоплаб берилади.
Мурожаат тартиби:
Кредит маблағларига бўлган эҳтиёж Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий туризм бошқармалари орқали йиғилади ва Туризм хизматларини сертификатлаштириш марказига тақдим этилади.
Меҳмонхона субъектлари ўз эҳтиёжларини билдириш учун ўзи жойлашган ҳудуддаги туризм бошқармасига ёки Туризм хизматларини сертификатлаштириш марказига мурожаат қилишлари лозим.
Батафсил маълумот учун:
Туризм хизматларини сертификатлаштириш маркази,
Тадбиркорлар билан ишлаш бўлими:
Тел.: +99877 448 77 88.
Қўмитанинг ҳудудий бошқармаларидаги тадбиркорлик йўналиши бўйича ходимлар рўйхати.