Бугун 28 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Андижон шаҳрида 1 млрд сўмлик табиий газдан ўғринча фойдаланиш ҳолати аниқланди

Андижон шаҳрида 1 млрд сўмлик табиий газдан ўғринча фойдаланиш ҳолати аниқланди

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали комплаенс назорат тузилмалари, шаҳар газ таъминоти бўлими ходимлари, “Ўзенергоинспекция” ва ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамкорлигида Андижон шаҳрида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш ва уларни олдини олиш бўйича тадбир ўтказилди.

Унда шаҳарнинг Исломобод маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро А. А. ўз хонадонида сауна ташкил қилиб, тегишли шартномасиз газ сўргич мослама орқали табиий газдан қонунга зид равишда фойдаланиб келаётгани аниқланди.

Ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, 1 миллиард 81 миллион сўм зарар қайта ҳисоб-китоб қилинди. Барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Киритилди: 18:31 27.12.2025. Ўқилди: 337 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!