Бугун 27 декабрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Трамп ва Зеленский Европа етакчилари билан музокарадан сўнг АҚШда учрашади

Трамп ва Зеленский Европа етакчилари билан музокарадан сўнг АҚШда учрашади

АҚШ президенти Дональд Трамп ва унинг украиналик ҳамкасби Владимир Зеленский 27 декабрь, шанба куни Европа етакчилари билан конференция мулоқоти ўтказиш ниятида.

Бу ҳақда Axios украиналик мансабдор шахсга таяниб хабар берди.

Трамп ва Зеленский ўртасидаги музокаралар эртаси куни, 28 декабрь куни Флоридада бўлиб ўтиши режалаштирилган.

"Ушбу учрашув музокаралардаги сезиларли ютуқлардан далолатдир", — дейилади мақолада. Мақола муаллифи Барак Равид Трампнинг Зеленский билан келишув яқинлигини ҳис қилган тақдирдагина учрашиши ҳақидаги сўзларини эслади.

Номи ошкор этилмаган АҚШнинг юқори мартабали мулозимининг Axiosга айтишича, АҚШ сўнгги икки ҳафта ичида Россия ва Украина томонлари билан музокараларда ўтган йилга қараганда "кўпроқ муваффақиятга эришди".

Киритилди: Бугун 10:30. Ўқилди: 253 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!