Бугун 27 декабрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Туркияда янги йил байрамида теракт уюштиришни режалаштирган ИШИД аъзоси қўлга олинди

Туркияда янги йил байрамида теракт уюштиришни режалаштирган ИШИД аъзоси қўлга олинди

Туркиянинг Малатья шаҳрида янги йил куни теракт уюштиришни режалаштирган ИШИД аъзоси қўлга олинди.

Бу ҳақда Haber Global нашри хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, террорчи Иброҳим Буртакучин Туркия Миллий Разведка Ташкилоти ва полиция ҳамкорлигида ўтказилган операцияда қўлга олинган.

Разведка маълумотларига кўра, у Туркияда Янги йил байрамларида теракт уюштиришни режалаштирган ва ИШИД аъзолари билан ҳам мамлакат ичида, ҳам халқаро миқёсда алоқада бўлган.

Гумонланувчининг яшаш жойини тинтув қилиш чоғида кўплаб рақамли материаллар ва тақиқланган нашрлар топилган.

Киритилди: Бугун 09:45. Ўқилди: 243 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!