Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Алексей Ерхов "Россия 24" телеканалидаги "Марказий Осиё марказида" дастурида икки мамлакат муносабатлари ҳақида интервью берди.
Унинг айтишича, савдо-иқтисодий ҳамкорлик устувор йўналиш бўлиб қолмоқда ва Россия Ўзбекистоннинг етакчи савдо ҳамкорларидан биридир.
Шунингдек, меҳнат миграциясини тартибга солиш, мигрантлар ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ҳамда минтақавий хавфсизлик масалаларида ҳамкорлик муҳим экани қайд этилди.