Бугун 31 октябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Қашқадарёда 19 йил олдин қамалган божхона инспектори оқланди

Қашқадарёда 19 йил олдин қамалган божхона инспектори оқланди

Қашқадарёда 19 йил муқаддам қамалган божхона инспектори оқланди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, ушбу шахс Сурхондарё вилоятида божхона бошқармасининг божхона маскани катта инспектори лавозимида ишлаган.

Унга нисбатан бир гуруҳ шахслар билан жиноий тил бириктириб, катта миқдордаги мандарин маҳсулотларини божхона декларациясида кўрсатмай, ундирилиши лозим бўлган божхона тўловларидан қочишда хизмат мавқейидан фойдаланиш каби айбловлар қўйилган.

Суд томонидан ушбу шахсга нисбатан жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди ҳамда Қарши шаҳар судининг 2006 йилда қабул қилинган ҳукм ва ажрими бекор қилинди. Жорий йилнинг 22 сентябрь куни X.Ч. оқланди.

“Суд менинг 19 йил кутган орзумни амалга оширди. Мен жуда ҳам хурсандман, бугун мен учун байрам”, деган фуқаро.

Киритилди: 12:46 29.09.2025. Ўқилди: 1323 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!