Бугун 13 сентябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Душанбе шаҳрида Дунё Кураш куни ва тарихий “Гран При” турнири тантанали нишонланди

Душанбе шаҳрида Дунё Кураш куни ва тарихий “Гран При” турнири тантанали нишонланди

6 сентябрь куни Халқаро Кураш Ассоциацияси (IKA) тузилганига 27 йил тўлди. Шу сана ҳар йили Дунё Кураш куни сифатида дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатларида катта тантана билан нишонланади. Жорий йил байрам маросимларининг бош маркази Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳри бўлди.

Душанбе шаҳрида Дунё Кураш куни ва тарихий “Гран При” турнири тантанали нишонланди

Куннинг биринчи қисмида Шоҳамбари спорт мажмуасида мамлакатнинг энг кучли тўртта жамоаси иштирокида тарихий Тожикистон “Гран При” турнири ўтказилди. Мусобақада Тожикистон кураш тарихида катта из қолдирган чемпионлар — Баҳодир Ҳалимов, Комроншох Устопириён, Дадахон Қурбоналиев ва Рустам Боқиев номидаги жамоалар майдонга чиқди. Уларнинг таркибидан кураш, самбо ва дзюдо бўйича Осиё ҳамда жаҳон чемпионлари ўрин олди.

Душанбе шаҳрида Дунё Кураш куни ва тарихий “Гран При” турнири тантанали нишонланди

Беллашувлар спорт мухлисларига ҳақиқий байрам туҳфасини улашди. Жозибали усуллар, динамик курашлар мусобақага ўзига хос тантана бағишлади. Финалда Баҳодир Ҳалимов жамоаси ва Комроншох Устопириён жамоаси ўртасида кечган ҳал қилувчи баҳсларда Ҳалимов жамоаси муносиб ғалабага эришди. Ушбу ғалабага Наврўз Каримзод, Ҳақназар Назаров каби терма жамоа юлдузлари катта ҳисса қўшди. Ғолиб ва совриндорлар медал, сертификат ҳамда пул мукофотлари билан тақдирланди.

Тадбирнинг расмий очилиш маросимида Халқаро Кураш Ассоциацияси Президенти Ҳайдар Фарман ва Тожикистон Кураш федерацияси президенти Абдумалик Орифов барча иштирокчиларни қутлади ҳамда Дунё Кураш кунини юксак савияда нишонлашдаги хизматлари учун федерацияга миннатдорчилик билдиришди. Шундан сўнг Ҳайдар Фарман Дунё Кураш куни байрами ва “Гран При” мусобақасини расман очиқ деб эълон қилди.

Душанбе шаҳрида Дунё Кураш куни ва тарихий “Гран При” турнири тантанали нишонланди

Куннинг иккинчи қисмида пойтахтдаги “Анзур” ресторанида тантанали кеча ўтказилди. Унда Халқаро Кураш Ассоциацияси раҳбарлари, Тожикистон Кураш федерацияси, Миллий Олимпия қўмитаси, Спорт вазирлиги вакиллари, спортчилар, мураббийлар ва дунё Кураш оиласи намояндалари иштирок этдилар.

Душанбе шаҳрида Дунё Кураш куни ва тарихий “Гран При” турнири тантанали нишонланди

Тантанани Ҳайдар Фарман очиб, барчани самимий қутлади. У кураш инсоният ҳаётининг муҳим маънавий қадриятларига айланиб бораётганини, унинг асосида ҳалоллик, мардлик ва олийжаноблик ётганини таъкидлади. Шу билан бирга, Тожикистон федерациясига байрам ташаббуси учун миннатдорчилик билдирди.

Шундан сўнг IKA Вице-президенти Шерзодхон Қудратхўжа сўзга чиқиб, Тожик халқининг меҳмондўстлиги ва олийжаноблигига юксак баҳо берди. У курашнинг жаҳон спортидаги ўрни тобора мустаҳкамланаётганини ва келгусида албатта Олимпия оиласига қўшилишини эътироф этди.

Кечада Тожикистон санъаткорлари куй-қўшиқ ва миллий рақслар ижро этиб, байрамона кайфият бағишлади. Ҳайдар Фарман барча ташкилий ишларга ҳисса қўшган федерация вакиллари ҳамда кураш оиласининг фидоий аъзоларига Халқаро Кураш Ассоциациясининг эсдалик совғаларини топширди.

Душанбе шаҳрида ўтган Дунё Кураш куни тадбирлари иштирокчилар учун унутилмас воқеага айланди.

Киритилди: 20:42 08.09.2025. Ўқилди: 668 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!