Бугун 7 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШда Обама маъмуриятига қарши тергов бошланди

АҚШда Обама маъмуриятига қарши тергов бошланди

АҚШ Адлия вазирлиги 2016 йилги президентлик кампанияси вақтида "Рашагейт"га алоқадорлиги тахмин қилинаётган Обама маъмуриятининг собиқ амалдорларига нисбатан тергов бошлади. Бу ҳақда The New York Post нашри ёзмоқда.

"Катта ҳуқуқий ривожланиш ўша пайтдаги президент Барак Обамага хизмат қилган вазирлар маҳкамаси аъзоларига нисбатан жиноий айбловлар қўйиш учун замин яратади”, дейилади мақолада.

Нашрнинг қўшимча қилишича, Миллий разведканинг собиқ директори Жеймс Клаппер, Марказий разведка бошқармаси собиқ директори Жон Бреннан ва Федерал қидирув бюросининг собиқ директори Жеймс Комига қарши жиноий иш қўзғатилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард АҚШнинг собиқ раҳбари Барак Обамани мамлакат разведкаси билан манипуляция қилганликда айбланиб, давлатга хиёнат қилиш билан таҳдид қилган эди.

Киритилди: 11:45 05.08.2025. Ўқилди: 502 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!