Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Улуғнор тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “B.O.” МЧЖ савдо дўкони сотувчиси К.М. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, савдо дўконида хорижда ишлаб чиқарилган 2 596 қути акциз маркасиз тамаки ҳамда 141 дона электрон тамаки маҳсулотини сотувга қўйганликлари аниқланиб, ушбу тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.