Мексикада Куакнопалан-Оахака автомагистралида юз берган йирик ЙТҲ оқибатида камида 21 киши ҳалок бўлди.
Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда Пуэбла штати ички ишлар вазири Самуэл Агилар Пала ёзди.
Дастлабки маълумотларга кўра, йўл-транспорт ҳодисасида учта машина тўқнашган. 18 киши воқеа жойида ҳалок бўлган. Яна уч киши шифохонада вафот этди.