Бугун 15 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

ERR: Эстония флоти ва NATO авиацияси Болтиқ денгизи орқали Россия портига йўл олган нефт танкерини қўлга олишга уринди

ERR: Эстония флоти ва NATO авиацияси Болтиқ денгизи орқали Россия портига йўл олган нефт танкерини қўлга олишга уринди

Нашрнинг хабар беришича, ушбу ходиса Фин кўрфази ҳудудида юз берган. Хабарларга кўра, Эстония ҳарбийлари Габон байроғи остида сузаётган фуқаролик кемасини халқаро сувлардан чиқиб, Эстония ҳудудий сувларига киришга ва уларга эргашишга мажбурлашга уринган. Бундай ҳолатда улар кемани тўлиқ тўхтатиш ҳуқуқига эга бўларди.

Маълумотларга кўра, Эстония ҳарбийлари кемага икки марта вертолёт орқали десант туширишга уринган. Шунингдек, улар тактик авиация ёрдамига ҳам таянган.

Бироқ кема экипажи эстониялик ҳарбий хизматчиларни кема бортига чиқаришдан бош тортди ва Россиянинг Су-35 қирувчи самолёти Эстония ҳарбий-денгиз кучларини ўз ниятларидан воз кечишга мажбур қилди.

Бунинг ортидан Эстония Россияни ҳаво ҳудудини бузганликда айблади ва мамлакатнинг Эстониядаги ташқи ишлар бўйича вақтинчалик вакили Ленар Салимуллинни ТИВга чақириб, унга норозилик нотасини топширди. Россия расмийлари Таллиннинг айбловларига изоҳ бермади.

Киритилди: 23:30 14.05.2025. Ўқилди: 961 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!