Tesla’нинг айрим ходимлари миллиардер Илон Маскдан расман истеъфога чиқишни сўрашди, чунки унинг “сиёсий фаоллиги” компанияга кўплаб муаммолар келтириб чиқармоқда.
Уларнинг фикрича, бош директорнинг хатти-ҳаракатлари бренднинг асосий мақсади — электр транспорт воситаларининг ривожланишини тезлаштиришга тўғридан-тўғри хавф солмоқда, истеъмолчиларнинг аксариятини ўзидан узоқлаштирмоқда ва автомобилларнинг ўзини сиёсийлаштирмоқда.
“Илоннинг шахсий брендига етказилган зарар энди тикланмайди. Теѕланинг жамоат арбоби сифатида бу бизга оғирлик қилади. Ҳозир биз чорраҳада турибмиз: Маск билан бош директор сифатида ишлашни давом эттириш ва кейинги таназзулга дуч келиш ёки усиз олдинга силжиш”, — дейди Тесланинг собиқ ва ҳозирги аноним ходимлари.
Бир гуруҳ ходимларнинг фикрича, Маскнинг фаолияти Теслага аллақачон тузатиб бўлмас зарар етказган. 2024 йилда электромобиллар савдоси ўн йил ичида биринчи марта пасайган, 2025 йилнинг биринчи чорагида эса бу пасайиш янада сезиларли тус олган.
Компания миллиардернинг таъсирини инкор этиб, айбни янги Модель Y’га тўнкамоқчи — аммо муаммо унда эмаслиги аниқ. Ходимларнинг айтишича, минглаб янги автомобиллар омборларда чанг босиб ётибди.
Илон Маскнинг яқинда Tesla билан бўлган телефон конференциясида айтган сўзлари ҳам вазиятни янада мураккаблаштирди. Унда миллиардер шунчаки “ўзгартириб”, сиёсий кампанияга камроқ вақт ажратишини таъкидлади.